Ортиқча холестеринни тери рангидан билиш мумкинлиги айтилди
Саломатлик
−
01 Февраль 2022
10231Кам ҳаракат қиладиган ва нотўғри овқатланадиган одамлар дуч келадиган холестерин миқдорининг ошишини оёқлардаги иккита белгидан мустақил равишда аниқлаш мумкин. Бу ҳақда “The Sun” ёзмоқда.
“Агар оёқ тирноқларингиз мўрт бўлиб қолганини ёки уларнинг ўсиши секинлашганини, лекин турмуш тарзингизда бошқа ўзгаришлар рўй бермаётганини сезсангиз, бунинг ўзи ҳам текширувдан ўтиш учун имкониятдир”, дейилади нашрда.
Британия юрак жамғармаси мутахассисларининг таъкидлашича, бунинг сабаби юқори холестерин даражаси туфайли оёқларга қон оқимининг қийинлиги бўлади.
Қўрқиш керак бўлган иккинчи омил — бу қон оқимининг етарли эмаслигини кўрсатадиган терининг кўринишидаги ўзгариш.
“Периферик қон томир касалликларида оёқларда тук ўсиши секинлашади, тери оқариб кетади ёки кўкаради, даволанмайдиган яралар пайдо бўлади, тирноқлар қалин бўлиб, хиралашади”, дейилади материалда.
Мақола муаллифларига кўра, юқори холестерин хавфи гуруҳига гипертония ва диабет билан оғриган одамлар ҳам киради.
LiveБарчаси