Орбан ЕИнинг йўқ бўлиб кетишидан огоҳлантирди

Олам

image

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина кучли давлатлиги, шундай бўлсада, у Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 27 июль куни Руминиянинг марказий қисми – Бэиле-Тушнаддаги этник венгерлар олдида сўзлаган нутқида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, у Европа Иттифоқининг йўқ бўлиб кетишидан огоҳлантирди ва Ғарбга қарши нутқида АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Республикачилар номзоди Дональд Трампни қўллаб-қувватлади.

“Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилишдан воз кечди. Бугунги кунда Европа қилаётган барча нарса ҳатто ўз-ўзини йўқ қилиш эвазига бўлсада, АҚШнинг демократлар тарафдори юритаётган ташқи сиёсатга сўзсиз эргашмоқда”, деган Орбан.

Орбан, шунингдек, 2022 йилда Россиядан Германияга газ ўтказиш учун қурилган “Шимолий оқим” газ қувурларига зарар етказган портлашлар ортида АҚШ турганини ва буни “америкаликларнинг аниқ кўрсатмаси билан амалга оширилган террорчилик ҳаракати” деб атади. У даъвони тасдиқлаш учун ҳеч қандай далил келтирмаган.

Ўта ўнг қанот етакчисининг сўзлари шу ой бошида Россиянинг Украинадаги урушини тўхтатиш учун воситачилик қилиш мақсадида Москва ва Пекинга “тинчлик миссияси” билан жўнаб кетганидан сўнг европалик ҳамкорлари томонидан танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда янграмоқда. Орбан Европа Иттифоқи етакчилари орасида Кремль билан энг илиқ муносабатларга эга деб ҳисобланади.

Орбаннинг таъкидлашича, у Украинага урушдан вайрон бўлган мамлакат сифатида мамлакатнинг НАТО ёки Европа Иттифоқига аъзо бўлишига шубҳа билан қарайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувлари ҳақида Европа Иттифоқи ҳамда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелга мактуб йўллаганди. Шунингдек, унинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашгани хабар қилинганди. Ўшанда Трамп билан учрашиш учун Орбан НАТО саммитини эрта тарк этди, у ерда унинг ўрнига Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Виктор Орбан Бэиле-Тушнад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made