Операция хонасида келин-куёв фотосессия қилди

Бу қизиқ

image

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида маҳаллий шифохона жарроҳи операция хонасида келин ва дўстлари билан тўй фотосессиясини ўтказди. Бу ҳақда "Times of  India" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, операция хонасида тўй фотосессиясини ўтказган давлат шифохонаси шифокори видеони интернетга жойлаштирган. Суратларда шифокор ва дўстлари операция қилмоқчи бўлган беморнинг ёнида суратга тушгани тасвирланган.

Суратлар интернетда кенг тарқалгач, аҳолининг эътирозларига кескин сабаб бўлган. Ёш шифокор суратга олиш учун эски операция хонасидан фойдаланганини айтиб, ўзини оқлашга уринса-да, давлат органлари қарори билан ишдан бўшатилган.

Эслатиб ўтамиз, келин-куёв Тошкент метрополитенида фотосессия қилганди.

Абдуллаев Азизбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шифохона келин-куёв фотосессия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг