ОПEК+ давлатлари бир-бири билан келиша олмади

World

image

Кеча, 9 апрель куни бўлиб ўтган музокаралар натижаларига кўра ОПEК+ давлатлари келишувга эриша олмади. Бу ҳақда  Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Вазирлик ўн бир соат давом этган музокаралар натижасида томонлар муросага келмаганлиги ҳақида хабар берган.

“Қозоғистон, ўз навбатида, келажакда нефть қазиб олишни умумий қисқартириш бўйича консенсусга эришилишига умидини йўқотмайди”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Шу билан бирга, РИА Новости вазиятдан хабардор бўлган икки манбага таяниб, ОПEК + давлатлари ўртасида нефть қазиб олишни янги қисқартириш бўйича музокаралар бугун, 10 апрелда давом этишини хабар қилмоқда.


Tags

Rate Count

115

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends