Оммавий жанжалларда қатнашган муҳожирлар Россиядан чиқариб юборилади

Жамият 2981
image

Оммавий жанжалларда қатнашган чет элликлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Уларга қайта мамлакатга кириш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Россияда сўнгги пайтларда муҳожирлар иштирокидаги можаролар оммавий жанжалларга айланиб кетмоқда ва бу жанжаллар оқибатида ҳатто амалдорларга ҳам куч ишлатилиб, давлат идораларининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган. 

Маълум бўлишича, чет эл фуқаролари Aмур, Москва, Свердловск вилоятлари ва Доғистон Республикаси, Москва ҳамда Санкт-Петербургда  тўқнашувлар уюштирган ва  жамоат тартибини бузганларга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Шунингдек, маъмурий суд Россия Федерациясига киришни тақиқловчи буйруқ чиқарган.

“Қилинган хатти-ҳаракатлари учун ушбу хориж фуқароларининг Россияга киришига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинди. Aгар улар Россия Федерацияси ҳудудидан ўзлари чиқиб кетмаса, депортация қилиш чоралари кўрилади”, дейилади Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида.

Маълумот ўрнида, Марказий Осиё мамлакатларидан келган 200 га яқин муҳожир иштирокидаги сўнгги йирик жанг 13 июлга ўтар кечаси Москванинг Кузминки метроси ёнида бўлиб ўтди. Уларнинг юздан ортиғи полиция томонидан ҳибсга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотларига кўра, можаро маиший асосда қирғиз ва тожик диаспоралари вакиллари ўртасида келиб чиққан, аммо бунга бошқа Марказий Осиёлик мигрантлар ҳам аралашган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3
t
×