“Omicron”нинг энг кенг тарқалган аломати маълум бўлди
Саломатлик
−
24 Январь 2022
66934Томоқдаги қичишиш ва оғриқ коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганликдан дарак берувчи энг кенг тарқалган аломатлардир. Бу ҳақда NBC Chicago телеканали Чикаго жамоат соғлиқни сақлаш департаменти комиссари Эллисон Арвадига таяниб хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай аломат бўлганида коронавирусга тест топширгунга қадар “omicron” билан касалланган бўлиши мумкинлигини айтиш мумкин.
Шифокор “omicron” юқтирганларда бошқа штаммлар билан касалланган одамлар қараганда ҳид билиш ҳисси йўқолмаслиги билан фарқ қилишини таъкидлаган.
Арвади томоғида оғриқ сезаётган кишиларга уйда қолишларини тавсия қилган.
LiveБарчаси