Омбудсман ИИБ ходимларига “дакки берди”

Жамият

image

Шу йилнинг 20 январь куни Андижон вилояти Асака туманидаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида ички ишлар органи ходими фуқарони калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бугун, 24 январ куни ҳолат юзасидан расмий муносабат бериб, жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ходимларни хизмат пайтида ортиқча хис-ҳаяжонга берилмасликка чақирди.

“Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) эътиборини тортган ушбу ҳолат назоратга олиниб, унинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 20 январь куни жойига чиқиб ўрганилди. Ижтимоий тармоқларда жабрланувчи сифатида кўрсатилган ака-ука О.Р. ва О.Ж.лар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилганда, улар хақиқатдан хам хеч кимнинг тазйиқ ва зўрвонлигисиз, ўз хоҳишлари билан раддия берганликларини маьлум қилишди”, дейилади хабарда. 

Расмий муносабатда айтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Видеохабарда фуқароларга жисмоний куч ишлатган ходимга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

“Ўзаро жанжал пайтида қўпол муомалада бўлган фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш сўнгги чора сифатида, тегишли норматив-ҳужжатларга мувофиқ қўлланилиши зарур” дея огоҳлантириш берилган Омбудсман Ахборот хизмати муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Бек барака” бозорида Ички ишлар ходимлари кекса аёлга куч ишлатиб, буюмларини олиб қўйгани, ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармасининг расмий изоҳи ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг