Омбор мудири ва ҳайдовчи тадбиркорнинг 763 млнлик мулкини еб юборди

3-саҳифа 3951
image
-

Тошкетда омбор мудири ҳамда ҳайдовчиси тадбиркорнинг 763 миллион сўмлик мулкини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G” МЧЖ омбор мудири Ҳ.З. исмли шахс, ҳайдовчиси Ш.Х. исмли шахс ва бошқалар олдиндан тил бириктириб тадбиркорнинг 763 миллион сўмлик мулкини ўзлаштириб юборгани аниқланди. Улар ўзига ишониб топширилган тиббий буюм ҳамда дори воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жамиятнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 2.9
t
×