“OMAD START” билан бизнесга старт беринг. Сизни кам харажат ва кўп даромад кутяпти

Бизнес

Катта ер майдони бор ва ҳосил унумдорлигида сувни юқори даражада тежамоқчи бўлган деҳқонлар диққатига!

Сиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирасизми? Балки ер майдонини сув билан таъминлашда муаммоларга дуч келаётгандирсиз? Эккан ҳосилингизда касалликлар, ер майдонингизда бегона ўтларнинг тарқалишини кузатяпсизми? Бизда бу муаммоингизга аниқ ечим бор!

Жорий йилнинг 2-4 март кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманида барпо этилган “Sof expo Samarkand”  кўргазма мажмуасидa “Қишлоқ хўжалик техникалари ва технологиялари – AGROPRO EXPO – 2022” кўргазмаси ўтказилди. Мажмуада илк бор ўтказилган “AGROPRO EXPO – 2022” кўргазмасида  Республиканинг бир нечта вилоят ва туманларида муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди. Улар орасида ўзининг илғор лойиҳалари билан кўзга кўринган  “OMAD START” МЧЖ ҳам бор.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг ҳосилдорлигини ошириш борасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва жорий йил 1 март куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида иш олиб бораётган “OMAD START” MЧЖ Республиканинг бир нечта вилоят ва туманларида самаралиа фаолият кўрсатиб келмоқда. 

 “OMAD START” қандай компания?

2017 йилда ташкил этилган “OMAD START” МЧЖ 2019 йилдан сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш соҳасида кенг қамровли ишларни амалга ошира бошлади. “OMAD START” томонидан 2021 йил қарийб 20 000 гектар ер майдонларига томчилаб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари жорий қилинган. Жорий йилда эса 30 000 гектардан ортиқ ер майдонларига худди шундай технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Бу борада фермер хўжаликлари ва кластерлар билан шартномалар ҳам имзоланган.

“OMAD START” МЧЖ жаҳон андозалари даражасида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Ўзбекистондаги етакчи ва жадал ривожланаётган корхоналардан бири ҳисобланади. Хусусан, томчилатиб суғориш ускуналарини етказиб бериш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш корхона фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.

Томчилатиб суғоришда сув тўғридан-тўғри маданий ўсимликлар ва экинларнинг илдиз қисмига томизғичли диспенсерлар ёрдамида тартибга солинадиган кичик миқдорда етказиб берилади. Сув ва бошқа ресурсларни (ўғитлар, меҳнат харажатлари, энергия ва қувурлар) сезиларли даражада тежаш имконини беради. Шунингдек, бу суғориш усули эрта ҳосил олиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиш эҳтимолини камайтиради.

Нега айнан “OMAD START”?

•    “OMAD START” ходимларига энг яхши таълим ва иш муҳитини таклиф қилиш орқали мижозларига ҳам энг юқори сифатдаги ажойиб хизматни тақдим этишга интилади.

•     “OMAD START” мижозларига юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишончларини оқлаш учун ҳар бир мижоз билан алоҳида ишлайди. 


•    Кўп йиллик тажриба ва эксклюзив дилерлик шартномалари компанияга қишлоқ хўжалиги техникасини тўлиқ етказиб беришни узлуксиз таъминлаш имконини беради.


•    Компания мижозларнинг талаб, таклиф, истак ва шикоятларига муносиб эътибор қаратади, уларнинг барча сўровларини зудлик билан кўриб чиқиб, керак бўлганда зарур чоралар кўради.


•    “OMAD START” компанияси тавсия этадиган барча техникалар хорижий талабларга тўлиқ жавоб беради.

“OMAD START”нинг режалари

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сув тежайдиган технологияларининг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш мақсадида “OMAD START” МЧЖ Қашқадарё вилояти Қарши туманида завод қурмоқда. Ушбу завод қурилишида мавжуд бўлган нафақат ички эҳтиёжларни қондириш, шунингдек, бу борада тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш режа қилинган.

Аҳамиятлиси шуки, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 55 фоизи ички бозор, қолган 45 фоизи эса экспортга йўналтирилади. Дастлабки музокараларда қозоғистонлик ҳамкорлар 1 000 гектар ер майдонига мўлжалланган сув тежайдиган технологияларга эҳтиёж борлигини қайд этишди. Ушбу завод Ўрта Осиёда ягона қувватга эга бўлган ишлаб чиқариш мажмуаси бўлади. Заводнинг очилиши 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.

“OMAD START”нинг таъкидлашича, бизнеснинг 25 дан 50 фоизигача бўлган муваффақияти қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланадиган техникага боғлиқ. Бугунги кунда қишлоқ аҳолиси учун технология масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Ўзбекистонда иқлим шароити кескин ўзгариб, дала ишларини бажариш муддатлари (айниқса, баҳорда) минимал даражага туширилди. Бундай шароитда сифатли ва самарали қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд бўлгандагина ерни шудгорлаш, экиш, йиғим-терим ишларини йирик кампаниялар носозлик ва талафотларсиз ўтказиши мумкин. Бунда сизга “OMAD START” компанияси ёрдачи бўла олади.

Уч йиллик тажрибага эга  компания, 140 дан ортиқ аҳил жамоа, 106 хил турдаги техникага эга бўлган “OMAD START” билан уч баробар кўп ҳосилдорликка эришинг!

“OMAD START” МЧЖ ҳақидаги барча маълумотларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин

Маълумот учун: +998956511111 +998900125000

“OMAD START” ни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Instagram

YouTube

Электрон почта: info@omadstart.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг