Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ҳам вафот этди
Жамият
−
07 Октябрь 2020 12255 1 дақиқа
Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Назиржон Ўринбоев пневмония асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Назиржон Ўринбоев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган.
1989 йил Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган
У ҳокимликка тайинлангунга қадар 2014—2017 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи, “Агросервис МТП” компанияси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У 2018 йилнинг 20 октябрида Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь