Наманган вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди

Жамият 6960
image

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақдаги QALAMPIR.UZ’нинг вилоятдаги расмий манбаси тасдиқлади. 

Марҳум 2017 йилдан буён Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш,  капитал қурилиш,  коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

У 1964 йилнинг 1 январь куни Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. 

Маълумоти –  олий. 1986 йилда Тошкент политехника институтини (кундузги), 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган эди. 

1986-1998 йилларда – Тўрақўрғон туманидаги 148-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна ғишт терувчиси, қурилиш устаси, техника ҳавфсизлиги муҳандиси, қурилиш устаси, иш юритувчиси, бошлиқ ўринбосари

1998-1998 йилларда – Тўрақўрғон туманидаги 7-механизациялашган кўчма корхона бошлиғи;

1998-1998 йилларда – “Ўзсаноатқурилиш” ассоциацияси саноат-қурилиш материаллари комбинатининг Тўрақўрғон туманидаги 4-қишлоқ қурилиш комбинати директори;

1998-1999 йилларда – Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари;

1999-2000 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси;

2000-2001 йилларда – Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси раисининг биринчи  ўринбосари;

2001-2006 йилларда – Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси бошқаруви раиси;

2006-2009 йилларда – Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори;

2009-2016 йилларда – Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими;

2016-2017 йилларда – Наманган вилояти ҳокимлигининг Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси директори лавозимларида ишлаган. 

Баҳромжон Нурматов бугун, 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида оғир хасталикдан вафот этган. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×