Олтинчи олтин насиб қиладими? “Странжа-2022”да бугун сўнгги ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

Спорт

image

Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича “Странжа-2022” мусобақаси якунланиш арафасида турибди. Бугун, 27 февраль куни +92 кг вазн тоифасида ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Лазизбек Муллажонов  турнир финалида германиялик Нелви Тиафакка қарши рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 22:30 дан сўнг бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кечаги финал жангларида рингга кўтарилган 5 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалаба қозониб, олтин медалларга эга чиқди. 

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дамир Абдикадир (Қозоғистон) 5:0;
-57 кг: Абдумалик Халаков - Хавер Диас (Болгария) 4:1;
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харсиз (Украина) 5:0;
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария) 4:1;
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария) 4:1.

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made