“Олтин тўп”га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Спорт 7329
image

Англиянинг “Gоаl”нашри “Олтин тўп”га номзод 20 та футболчининг янги рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингда ҳамон Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема етакчилик қилмоқда.
 
“Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини ортда қолдириб, учинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди. 

Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Ливерпуль” футболчиси Садио Мане ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнени олдинга ўтказиб юборди ва бешинчи ўриндан еттинчи поғонага тушиб кетди.

Эътиборлиси, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ва “Манчестер Юнайтед” вингери Криштиану Роналду  кучли йигирматаликка кирмаган.

“Олтин тўп”га даъвогар 10 нафар футболчини рейтингги билан танишинг:
 
1. Карим Бензема – “Реал Мадрид”

2. Муҳаммад Салоҳ – “Ливерпуль”

3. Роберт Левандовски – “Бавария”

4. Килиан Мбаппе – ПСЖ

5. Садио Мане – “Ливерпуль”

6. Кевин де Брюйне – “Манчестер Сити”

7. Лука Модрич – “Реал Мадрид”

8. Винисиус Жуниор – “Реал Мадрид”

9. Фил Фоден – “Манчестер Сити”

10. Трент Александр-Арнолд – “Ливерпуль”.

Маълумот ўрнида, “Олтин тўп”ни Франциянинг “France Football” нашри томонидан топширилади. Ушбу мавсумдан бошлаб француз нашри “Олтин тўп”ни бир йил учун эмас, балки бир мавсум учун берадиган бўлди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
t
×