Олти ойда Ўзбекистон четдан қанча бензин импорт қилган?

Жамият 3751
image

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 60,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан 48,8 млн литр, Туркманистондан 11,7 млн литр автомобил бензинини импорт қилган. 

2022 йилнинг январь-июнь ойларида ўзбекистонда 562,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. 

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:

•  январда – 97,8 минг тонна;

•  февралда – 98,2 минг тонна;

•  мартда – 92,6 минг тонна;

•  апрелда – 93,7 минг тонна;

•  майда – 92,7 минг тонна;

•  июнда – 87,7 минг тонна.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
t
×