Олти ойда энг кўп қайси ёшдаги хотин-қизлар оила қургани маълум бўлди
Жамият
−
14 Август 2021
15289Жорий йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп 20–39 ёшгача аёллар орасида никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–июнь ойларида 118 988 та никоҳ қайд этилган. 152 та ҳолатда 60 ва ундан юқори ёшдаги аёллар оила қурган.
Бундан ташқари, шу вақт мобайнида қайд этилган никоҳлар сонида аёлларнинг ёши ҳам аниқланган:
20 ёшгача аёллар — 31 903 та;
20–39 ёшгача аёллар — 84 061 та;
40–59 ёшгача аёллар — 2 872 та;
60 ва ундан юқори ёшли аёллар — 152 та.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь