Олти ойда банклар орқали қанча нақд пул айланган?

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси 316,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 36,4 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган “Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ”да келтирилган.

2022 йилнинг дастлабки олти ойида банк кассаларига жами нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошган бўлса, савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар 25 фоизга (14,3 трлн сўм) ва банк хизматларидан нақд пул тушумлари 53,4 фоизга (17,6 трлн сўм) ошган. 

6 ойда савдо ва хизматлар соҳасидан жами тушумлар 114,7 трлн сўмни ташкил қилиб, шундан, 62,5 фоизи (71,7 трлн сўм) нақд шаклда, 37,5 фоизи (43 трлн сўм) терминаллар орқали банк ҳисобрақамларига кирим қилинган.

Январь-июнь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 40,8 фоизга (47,5 трлн сўм) ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 22,2 трлн сўмга (52,7 фоиз) ҳамда банклар томонидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 13,6 трлн сўм (43,7 фоиз) ошиши ҳисобига юзага келган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,6 фоизга (102,3 трлн сўмга) ошиб, 229,2 трлн сўмни ташкил қилган.

Ушбу маблағларнинг:

•  80,1 трлн сўми — пенсия, нафақа ва иш хақи тўловлари; 
•  67,9 трлн сўми — халқаро пул ўтказмалар бўйича  ва картадан картага ўтказмалар;
•  47,1 трлн сўми — нақд пулда ва омонат ҳисобварақлардан банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу даврда банк карталаридаги 64,3 трлн сўмлик (28,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Шундан, банкоматлар орқали 50,4 трлн сўмлик ва банк кассалари орқали 13,9 трлн сўмлик нақд пуллар ечилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пул

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг