Олти ҳудуддаги 11 судья лавозимига қайта тайинланди

Жамият

image

Кеча, 22 июнь куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида 19 нафар судьянинг 11 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Бу ҳақда кенгаш Матбуот хизмати хабар берди. 

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Муҳиддин Пўлатжонович Султонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Анвар Рахмонқул ўғли Суванқулов – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Нодирбек Раҳмон ўғли Сангиров – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Журъат Тўраевич Нафасов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Иномжон Исмоналиевич Норматов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ўктам Ҳайдарович Расулов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Музаффар Зафарович Кўкиев – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Меҳрибон Атабаевна Ҳасанова – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Нарзулла Убайдуллаевич Муротов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Хуршид Фарҳодович Турсунов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Азизжон Файзуллоевич Баҳронов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг