Олмазордаги масжидда чиққан ёнғин ҳақида тўлиқ маълумот берилди

Жамият 8649

Аввалроқ, 8 февраль куни кечки соатларда Тошкент  шаҳар Олмазор туманида янги қурилаётган масжидда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодиса ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий баёнот берди.

Унга кўра, шу куни соат тахминан 19:00 ларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида янгидан бунёд этилаётган “Сирож Солиҳ” жоме масжиди хонақоҳи томининг бир қисмида ёнғин содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ушбу ёнғиндан янги қурилаётган бинога мутлақо зарар етмаган, айрим қурилиш материаллари бироз ёнган, холос. Ўт ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга 18:44 да етиб борган. Кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, 19:10 ларда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 401
Рейтинг: 3
t
×