Олмазорда 9-синф ўқувчиси мактабдошини пичоқлади
Жамият
−
23 Октябрь 2019 6374 1 дақиқа
Ўсмирлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликни олдини олиш ўз долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан бири ҳисобланади. Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани жойлашган 146- ўрта мактабда 9-синф ўқувчиси шу мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўсмирни пичоқлаб қўйди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, шу йилнинг 21 октябр соат 10:00 да пойтахт ИИББга хабар берилган. 15 ёшли ўқувчи 16 ёшли А.Г нинг бел қисмига тан жароҳат етказган.
Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Суруштирув ишлари давом этмоқда.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель