Олмаотада қонли драма. Ўзбекистонлик эркак хотинининг жазманини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
03 Июль
15561Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак хотинининг жазманини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Central Media News” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Олмаота вилоятининг Талгар шаҳрида содир бўлган. 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси рашк сабабли хотинига бир неча марта пичоқ урган ва аёлнинг 39 ёшли жазманининг уйига борган. У ерда аёлнинг ўйнашини пичоқ ёрдамида ўлдириб, ўз жонига қасд қилган.
Билдирилишича, полиция аёлнинг жазманини тураржой биноларидан биридаги хонадонда бўйнига пичоқ санчилган ҳолда топган. Хотин эса шифохонага ётқизилган. Ўз жонига қасд қилишга уринган эркак кейинроқ тиббиёт муассасасида вафот этган.