Олмаотада Гиннес рекордига кириши мумкин  бўлган боғ барпо этилади

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Гиннес рекордлари китобига киритилиши кутилаётган боғ барпо этилади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Гап шундаки, мазкур боғ аеропортнинг халқаро авиация коди – “ALA” ҳарфлари кўринишида ташкил этилади.

Жорий йилнинг  18 ноябрь  куни жамоат арбоблари Олмаота ҳокимлиги билан ҳамкорликда “ALA” боғига дарахт ва кўчатларни экиш ишларини якунлайди. 3,36 гектар майдонга 2500 туп арча ниҳоллари экилади.

Ушбу боғ дарахтлар билан ёзилган энг катта сўз сифатида кутилмоқда. Ҳарфлар кўринишидаги боғ шундай экилганки, у самолёт қўнишга тайёргарлик кўраётганда бортдаги йўловчиларга яққол кўринади.

“Биз тарихда қолишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ноёб жой Гиннеснинг рекордлар китобига энг катта сўз сифатида кириши мумкин”, - дейди лойиҳа муаллифи Даут Шайхисломов.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг