Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар инвестиция киритилади

Жамият

image

Туркиялик инвесторлар Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритади. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туркиялик тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида сўз борди. 

Қайд этилишича, “Ronesans Holding” билан "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилган. 

Бугунги учрашувда Ўзбекистон билан Туркиянинг вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинган. Президент бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатларда амалий ишларга ўтиш, бюрократик тўсиқларсиз уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг