Сотувчи аёлларни судраган солиқчилар ишдан олиниб, махсус унвонлари бекор қилинди
Жамият
−
15 Апрель 2021
15852Аввалроқ бир неча нафар солиқчи кўчада буюм сотувчи аёлларнинг товарларини ер билан битта қилиб, уларнинг ўзини судраб кетаётгани акс этган видео тарқалганди. Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров “Zamon” кўрсатувига ҳолат бўйича интервью берди.
Музаффар Назаровнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тезкор равишда хизмат текшируви ўтказилган. Хизмат текшируви натижаларига кўра, воқеа айбдорлари бўлган уч нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва барча махсус унвонлари бекор қилинган.
“Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг фуқароларга нисбатан ҳеч қачон куч ишлатишига йўл қўйилмайди. Бугунги кунда солиқ органлари тадбиркорларга кўмакчи бўлиб, уларнинг қонуний фаолият юритишларида амалий ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда”, дейди Назаров.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи, унинг ўринбосари ҳамда Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғига ҳам тегишли интизомий жазо қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, воқеадан сўнг Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев видеодаги ҳолат юзасидан муносабатини билдириб, видеомурожаат йўллаганди. Унда ДСҚ раиси халқдан кечирим сўраган.
LiveБарчаси