Олмалиқда 22 ёшли йигит акасини урган танишини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Жорий йил 8 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ деҳқон бозори”да 22 ёшли йигит акасини урган танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бозорда мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи (исмлар ўзгартирилган) ака-ука — 29 ёшли Б. ва 22 ёшли И. ҳамда 25 ёшли К. ўртасида ўзаро гап талашиш оқибатида жанжал келиб чиққан.

Тортишув вақтида К. қўли билан Б.ни урган вақтида жанжалга И. (Б.нинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан К.нинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда 25 ёшли К. олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг