Олмалиқда 155 млн сўмлик дориларни ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 155 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.И. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Олмалиқ шаҳридаги автотураргоҳда харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 1211 қути “ИРС-19” ҳамда 1860 қути “Тивортин” 100 ml номли дори воситаларини жами 155 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг