Олма-Ота яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, узоқ вақт мижжа қоқмасдан автомобилни бошқариш турли йўл транспорт ҳодисларининг содир бўлишига замин яратади. 

Кеча,12 октябрь куни Қозоғистондаги Олма-Ота - Уст-Каменогорск автомагистралининг 82-километрида шимолга қараб ҳаракатланган Audi -100 юқори тезликда бурилишини амалга ошириб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчининг рафиқаси воқеа жойида вафот этган. Машина салонидаги она ва бола шифохонага ётқизилган. Бахтсиз ҳодиса пайтида салондаги йўловчи йигитнинг қўли йиртилиб кетди.

Ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган. Марҳум аёлнинг қариндошларига кўра, ҳайдовчи йўлда ухлаб қолган бўлиши мумкин.

Тўқнашувдан кейин автоулов яроқсиз ҳолга келиб қолди. Олма-Ота вилояти полицияси ходимлари авария сабабларини текширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олма-Ота яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар