Олий таълимда алоҳида шаҳмат йўналиши очилади
Жамият
−
15 Январь 2021 6970 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
- бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади;
- педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма” танлови ташкил этилади, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь