Олий таълим вазирининг ўринбосарлари биттага кўпайди. Президент янги “замминистр” кимлигини айтди

Олам

image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

Шу билан бирга касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим доирасида 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилиши белгиланди. 

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади. Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг