Олий таълим муассасалари учун квоталар сони оширилишига изоҳ берилди
Жамият
−
17 Октябрь 2019
4938Кейинги йилларда Олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Чунончи, тизимда квоталар сонини ошириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Буни йилдан-йилга ОТМларга ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган ёшлар сони ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.
"Бугунги кунда Ўзбекистонда қабул квоталари 50-60 мингтани ташкил қилаётган бўлса, бу битта иш ўрнига битта квота белгиланганини билдиради. Бунда ҳеч қанақа рақобат бўлмайди ва иш берувчи унга иш беришга мажбур бўлади", деди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов бугун, 17 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида.
"Бироқ квота кўпайса, битта ўринга битта эмас, 4-5 нафар талабгор тўғри келади. Ва шунинг билан иш берувчига танлаб олиш имкони яратилади. Техникага алоқадор йўналишни турли хил ОТМларда тугатган битирувчилар ишга кириш учун боришганда танловдан ўтган талабгоргина ўша ерда ходим сифатида қолади. Ва у бошқаларга ҳам ўзи тугатган ОТМни тавсия қилади. Натижада, иш берувчи ва ОТМ ўртасида рақобат юзага келади. Биз мана шу нарсага эришмасак, сифатга баҳо бериш қийин бўлади", дея таъкидлади Абдували Холиқов.
Унинг қўшимча қилишича, университетларда моддий-техник база бойитилгани, кредит-модуль тизимига ўтилгани билан агар иш берувчи битирувчига яхши баҳо бермаса, уларнинг аҳамияти катта бўлмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь