Қўнғиротбой Шарипов янги лавозимга сайланди
Sport
−
19 April 2025 12699 1 minute
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раислигига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Манбага кўра, кеча, 18 апрель куни Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари конференцияда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг фаолияти кўриб чиқилди. Конференция давомида билдирилган таклиф ва фикрлар асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раҳбарлигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, QALAMPIR.UZ журналисти Қўнғиротбой Шариповни метрода учратиб қолиб, вазирдан интервью олганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August