Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон
−
14 Июль 2020 14555 1 дақиқа
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди.
Жумладан, Баҳром Абдувалиевич Тангабаев ўн йил муддатга, Иброҳим Мирзараҳимович Алимов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.
Сенатнинг шу қарори билан Хуршид Искандарович Қосимов ва Алишер Абдухалимович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь