Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилади?
Жамият
−
21 Июнь 2023
4144Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси эртага, 22 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарор Сенатнинг кеча, 20 июнь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида қабул қилинди.
Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Жумладан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар сирасига киради.
Шунингдек, “Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон ҳукумати билан Покистон ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси