Олий маъмурий суд Туркиянинг Истанбул конвенциясидан чиқишини маъқуллади
Олам
−
03 Январь 2023
6385Туркия Олий маъмурий суди кеча, 2 январь куни Туркиянинг Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқишини маъқуллади ва қонуний деб тан олди. Бу ҳақда суд қарорида айтилган.
2019 йил март ойида халқаро шартномадан чиқиш қарорини Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қабул қилган эди. Бунга конвенция мамлакатнинг анъанавий асосларига зид эканлиги ва бир жинслик муносабатларни тарғиб қилаётгани туртки бўлган. Ҳужжат ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси вакили бўлган консерватив доираларда энг катта танқидга сабаб бўлди.
Аммо мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми, айниқса, аёллар Ҳукуматнинг ушбу халқаро шартномадан чиқишини қоралаб келмоқда. Йирик шаҳарларда аллақачон бир неча бор намойишлар ўтказилган.
Европа Кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонлик ва оиладаги зўравонликка қарши халқаро келишуви бўлган Истанбул конвенцияси 2011 йил май ойида қабул қилинган. Ҳужжатда, хусусан, биологик жинс ўрнига “гендер” тушунчаси киритилган. Конвенция 2014 йилда кучга кирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь