Олий маълумот талаби сабаб Ўзбекистонда 4 минг иш ўрни бўш қолмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда олий маълумот талаб этмайдиган кўплаб лавозимларга даъвогарлар олий таълим муассасасини тамомламагани учун ҳам меҳнат бозорида бўшлиқ юзага келиб, иш жойларида 4 мингга яқин вакант ўринлар очилиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур масалани танқид қилди. 

Йиғилишда қайд этилишича, касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмайди. Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби қўйилган. Ҳолбуки, ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши ўрганиш мумкин.

Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби кўплаб вазифаларга ҳам олий маълумот талаби қўйилган. Меҳнат бозорида бундай касблар бўйича 4 мингга яқин вакансия мавжуд.

Йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди. 

Ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари “ёшлар дафтари” бўйича, маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари “аёллар дафтари” бўйича масъуллиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

бўш иш ўринлари

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар