Олимжон Ўсаров лавозимини тарк этди
Жамият
−
18 Август 2019
8341Ўзбекистон Олий суди жамоасининг тўлиқ таркибдаги навбатдаги йиғилишида Олий суд матбуот хизмати раҳбари Олимжон Ўсаров судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги мавзуида маъруза қилган.
Маърузаси якунида Олимжон Ўсаров лавозимини тарк этишини эълон қилган
Охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида суд тизимига оид кўплаб танқидий чиқишлар бўлиб турибди ва бу чиқишларга ўз вақтида, холис муносабат билдириш керак. Бироқ бу масалада сусткашликка йўл қўйилиб, аксарият судьялар ва суд ходимлари ОАВнинг суд мажлисларида қатнашишига асоссиз тўсқинлик кўрсатяпти, деган Олимжон Ўсаров.
Олимжон Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент.
LiveБарчаси