Олимпия ўйинлари ташкилотчилари яна 2,4 млрд доллар сўрамоқда

Спорт

image

2021 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларини ташкил этиш учун қўшимча 2,4 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасининг ижрочи директори Тоширо Муто маълум қилган. 

Унга кўра, ушбу маблағнинг 1,5 миллиард доллари ўйинларни ўтказиш билан боғлиқ оператив эҳтиёжлар учун, яна 900 миллион доллари коронавирус билан курашиш учун зарур бўлади.

Муто ташкилотчилар харажатларни камайтириш учун қўлларидан келган барча ишни қилишларига ишонтирган.

Бундан олдин Олимпиада учун бюджет 13 миллиард долларга баҳоланган. 

Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо улар пандемия сабабли бир йилга қолдирилган. Энди Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОЛИМПИЯ ТОКИО

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар