Олимпия ўйинлари пайти Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилади
Sport
−
08 July 2021 5438 1 minute
Япония пойтахти Токиода Олимпиада ўйинлари пайти фавқулодда режим жорий этилади. Бу ҳақда “Интерфакс” кунчиқар юрт маҳаллий нашрларига таяниб ёзмоқда.
Ҳукуматнинг коронавирусга қарши дастурини бошқарадиган Япониянинг Иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимуранинг таъкидлашича, Токиода фавқулодда ҳолат 12 июлдан бошланиб, 22 августгача давом этади. Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача штказилиши режалаштирилган.
Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари Сеико Хашимотонинг сўзларига кўра, ўйинларга маҳаллий томошабинларни қабул қилиш масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда. Мусобақаларни бекор қилиш ҳали ҳам вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.
“Ишларнинг қандай кетиши ҳали ҳам аниқ эмас, мусобақани томошабинларсиз ўтказишни ўйлаймиз” дейди у.
Шу билан бирга, Токио губернатори Юрико Коике мусобақани мухлисларсиз ўтказиш хавфсизроқ деб ҳисоблайди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August