Олимпиаданинг 9-кунида ўзбекистонлик спортчилар қандай натижа қайд этди?
Спорт
−
01 Август 2021
12189Олимпия ўйинларининг 9-кунида спортнинг бокс, юнон-рум кураши, енгил ва оғир аттлетика турлари бўйича 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этди ва фақатгина боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада медалини нақд қилди.
Бокс. +91 кг вазн тоифасида жаҳоннинг 1-рақамли боксчиси Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Сатиш Кумарни 5:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқди. Бу эса энг камида бронза медални кафолатлайди. Жалолов олтин медалга асосий даъвогар ҳисобланади.
Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 4 август куни Олимпиада ярим финали доирасида британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00 га белгиланган.
Енгил атлетика. Узунликка сакраш беллашувларида ўзбекистонлик Дарья Резниченко икки уриниш якунига кўра, 13-ўринни эгаллади. “В” гуруҳида иштирок этган спортчи 6.19 метр натижа қайд этди.
Юнон-рум кураши. 60 кг вазн тоифасида иштирок этган Элмурод Тасмуродов биринчи беллашувдаёқ украиналик Ленур Темировга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Рио Олимпиадасида Тасмуродов бронза медалини қўлга киритган эди.
130 кг вазн тоифасида эса Мўминжон Абдуллаев илк босқичда эстониялик рақиби Артур Вититинни 8:0 ҳисобида енгди. Лекин чорак финалда чилилик Ясмани Фернандесга 0:2 ҳисоьида имкониятни бой берди.
Бугун курашган ҳар икки ўзбекистонлик спортчи Олимпиадани медалсиз якунлади.
Оғир атлетика. 76 кг вазнда илк маротаба Олимпия ўйинларида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 126 кг оғирликни забт этиб, “А” гуруҳида 6-ўринни эгаллади ва мусобақани якунлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь