Олимпиадада Жанубий Судан ўрнига адашиб бошқа давлат мадҳияси қўйиб юборилди
Спорт
−
29 Июль
42362024 йилги ўйинлар ташкилий қўмитаси баскетбол ўйини олдидан Жанубий Судан давлатининг мадҳияси ўрнига бошқа давлат мадҳияси қўйиб юборилгани учун узр сўради.
Париж Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг алоқалар бўйича директори Энн Декампс Пуэрто-Рикога қарши ўйин олдидан Жанубий Судан мадҳиясини аралаштириб юборган ташкилотчилар хатоси учун узр сўради.
“Агар биз адашган бўлсак, узр сўраймиз”, дейди Дескамес.
28 июль куни Жанубий Судан ва Пуэрто-Рико ўйини бўлиб ўтди. Ташкилотчилар 2011 йилда мустақил бўлган Жанубий Судан мадҳияси ўрнига бошқа куйни қўйиб юборди. Жамоа мухлислари хатодан норозилик билдирди.
Жанубий Судан Пуэрто-Рикони 90:79 ҳисобида мағлуб этди ва Олимпиадада ўз тарихидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь