Олимпиада вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Спорт

image

Франция хавфсизлик хизматлари Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида уюштирилиши мумкин бўлган терактларнинг олдини олмоқда. Бу ҳақда “France24” телеканали хабар берди.

Манбага кўра, хавфсизлик хизматлари Париждаги Олимпиада ўйинлари вақтида терактлар тайёрлаганликда гумон қилинган экстремистни қўлга олган. Telegram'даги “Fransiya Aryan Division” гуруҳининг маъмури бўлган 18 ёшли йигит ҳозирда Франция шимоли-шарқида ҳибсга олинганидан сўнг, полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.

Telegram'даги гуруҳида у 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган Олимпия ўйинларида теракт уюштириши билан таҳдид қилган.

2024 йилги Олимпия ўйинлари 33-ёзги мусобақа бўлади. Париж ушбу мусобақаларга мезбонлик қилиши 2017 йилда маълум бўлган эди. Бўлажак мусобақаларда жами 329 та медаллар тўплами ўйналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг