Олимпиада чемпионига Gentra совға қилинди

Спорт

image

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Токио-2020 Олимпиадаси олтин медали соҳиби Акбар Жўраев Chevrolet Gentra автомобили билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Автомобиль Жўраевга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан топширилди. Кичик тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ҳам қатнашди. 

Акбар Жўраев шу йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этиб, кумуш медалга эга чиққанди. Ундан аввал эса, атлет, сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилган дунё биринчилигида ғолиб бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Акбар Жўраевни Осиё ўйинларидаги муносиб иштироки учун пул мукофоти билан тақдирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Осиё ўйинлари Акбар Жўраев Шаҳрилло Маҳмудов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг