Олимлар организмни спиртли ичимликлардан тезда тозалаш усулини топди

Бу қизиқ 19442
image

Канадалик олимлар организмни спиртли ичимликлардан тозалашнинг оддий ва тезкор усулини ишлаб чиқди. Тадқиқот натижалари “Scientific Reports” журналида маълум қилинган.

Манбага кўра, бу жараён қимматбаҳо ускуналарни талаб қилмайди. 

Таъкидланишича, барча алкоголь ичимликлар таркибидаги этанол маълум вақтдан сўнг заҳар вазифасини ўтай бошлайди ва қон айланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили алкоголнинг кучли мастлиги натижасида уч миллионга яқин одам вафот этади.

Канадада жойлашган Торонто университети соғлиқни сақлаш тармоғи тадқиқотчилари организмни спиртли ичимликлардан тозалаш учун ўпкадан фойдаланишни таклиф қилди.

Олимлар гипервентиля – чуқур ва тез нафас олиш билан алкоголнинг жигар орқали уч баравар тезроқ чиқариб ташланишини аниқлади. Бу жараёнда танадан спирт чиқарилиши даражаси ҳам кўрсатилди.

Ушбу усул илгари шифокорларга маълум бўлган, аммо чекланган даражада қўлланган. Чунки инсон мажбуран кучли нафас олганда кўп миқдорда карбонат ангидрид йўқолади. Бу эса бош айланиш, ҳушидан кетиш каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 924
Рейтинг: 2.9
t
×