Олимлар Ерда ҳеч қандай ҳаёт бўлмаган жойни топди
Бу қизиқ
−
26 Июль 2021
19147Олимларнинг фикрига кўра, Антарктидадаги Шаклтон музлиги ёнидаги қуруқ саҳро энг бўш жой —у ерда ҳеч қандай ҳаёт мавжуд эмас. Бу ҳақда “Science News” нашри хабар берган.
Биология фанлари доктори Ной Фирер бошчилигидаги микробиологлар Ер юзидаги ушбу ҳудудда ҳеч қандай ҳаёт йўқлигини аниқлаган.
Таъкидланишича, у ерда чидамлилиги билан машҳур бўлган микроорганизмларнинг ҳам жойлашишига тўсқинлик қиладиган учта омил топилган. Буларга кучли совуқ, шўр ҳаво ва қуруқлик кирган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу бирлаштирилган омиллар бундай шароитда ҳаёт пайдо бўлиши имкониятини чеклайди.
Тадқиқотчилар музликдан тупроқнинг 200 хил намунасини олган. Таҳлил натижаларига кўра, микроорганизмлар мавжудлиги аниқланмаган.
“Биз стерил тупроқ топдик, деб даъво қилмаймиз. Аммо у ерда микроорганизмлар мавжудлигини топа олмадик, бу уларнинг фаоллигига чегара қўйилишидан далолат беради”, деб таъкидлаган ушбу тадқиқот муаллифи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь