Олимлар узоқ вақт ўтириб ишлаш нимага олиб келишини айтди

Саломатлик 9338
image

Олимлар умрининг асосий қисмини ўтирган ҳолда ўтказадиган инсонларда инсульт хавфи юқорироқ эканлигини аниқлади. Бу ҳақда "Stroke" журнали хабар берди.               

Маълум бўлишича, Канаданинг Калгари университети тадқиқотчилари инсульт, юрак-қон томир касалликлари ва саратондан азият чекмаган 40 ёшдан катта 143 минг кишининг ҳаёт тарзини ҳамда соғлиғига оид маълумотларни ўрганиб чиқди. Қайд этилишича, тадқиқотчилар иштирокчиларининг саломатлиги тўққиз йил давомида кузатиб борган. Иштирокчилар бир кунда ўртача тўрт соатга яқин вақтини ўтириб ўтказган.

Таъкидланишича, тадқиқот иштирокчиларининг 3 минг нафари инсультга учраган. Кунига саккиз соатдан ортиқ ўтирадиган жисмоний фаоллиги кам 60 ёшдан кичик иштирокчиларда инсульт хавфи тўрт соатдан кам ўтирадиганларга нисбатан 4,2 баробар, кўп ҳаракатланадиганларга нисбатан эса етти баробар кўп учраган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 298
Рейтинг: 3
t
×