Олимлар умрни узайтирувчи ичимлик номини аниқлади
Саломатлик
−
21 Январь 2021
29335Олимлар умрни узайтирадиган ичимлик ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "Express"га асосланиб хабар берилган.
Тадқиқотларга кўра, анор шарбати нафақат умр кўриш давомийлигини ошириши, балки саратон ривожланиши хавфини ҳам камайтириши мумкин.
Қайд этилишича, мутахассислар дрозофила мева пашшалари устида тажриба ўтказган. Натижада анор шарбати ушбу ҳашаротнинг эркак ва урғочиларининг ҳаётини мос равишда 18 ва 8 фоизга узайтиришга ёрдам берган.
Шунингдек, ушбу ичимликни истеъмол қилган ҳашаротлар кун давомида жисмоний жиҳатдан анча фаол бўлганлиги таъкидланган.
Мутахассисларнинг аниқлашича, анор шарбатида уролитин А моддаси мавжуд бўлиб, у ҳужайралардаги митохондриал функцияни яхшилайди.
Ушбу таъсир организмнинг қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар ушбу ичимлик юрак хасталиги хавфини камайтиришини аниқлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15