Олимлар спорт сингари умрни узайтирувчи воситани аниқлашди

Саломатлик 3517
image

АҚШнинг Ғарбий Виржиния университети олимлари ҳар куни глюкозамин истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини 65 фоизгача ва бошқа сабабларга кўра ўлим хавфини 39 фоизгача камайтириши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда “WVUToday” ёзмоқда.

Маълум бўлиишча, тадқиқот муаллифи Дан Кинг севимли машғулотлари туфайли ушбу препаратга эътибор қаратган.

“Мен ташриф буюрадиган велосипед клубининг барча аъзолари глюкозамин қабул қилади”, деб тушунтирди Кинг.

Шундан сўнг, олим ва унинг ҳамкасблари препаратни кунлик истеъмол қилиш ўлим хавфини пасайиши билан боғлиқлигини аниқлашга қарор қилишган. Тадқиқотда улар 40 ёшдан катта 16 686 кишидан олинган маълумотларни таҳлил қилишган. Ушбу кўнгиллилар 1999 йилдан 2010 йилгача соғлиқни сақлаш ва овқатланиш бўйича миллий тадқиқотда қатнашган. Олимлар уларнинг соғлиғи, дори-дармонларни истеъмол қилиши, шунингдек, жинси, чекиш ҳолати, фаолият даражаси ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилишган.

“Натижалар жуда қувончли кўринади, аммо бизнинг тадқиқотимиз клиник эмас, балки эпидемиологик эканлигини таъкидлаш керак”, дея изоҳ берди Кинг.

Муаллифнинг таъкидлашича, бу йўналишда келажакда тасодифий синовлар ўтказилиши лозим.

Кинг ўзи ҳам кундалик ҳаётида глюкозамин истеъмол қилиб келади. Унинг тавсия қилишича, глюкозамин қабул қилиш учун тиббиёт ходимлари билан, албатта, маслаҳатлашиш керак.

“Дори рецептисиз сотилади, аммо унинг рецепти шифокор томонидан тасдиқланиши керак”, дея хулоса қилган тадқиқотчи.

Глюкозамин хнропротекторларга тегишли бўлиб, мушаклар-скелет тизими касалликлари ривожланишининг олдини олиш учун ишлатилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3
Теглар
t
×