Олимлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди

Саломатлик 25877
image

Британиялик олимлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди. Бу ҳақда "Daily Mail" ёзмоқда.

Олимлар янги аломатларга чарчоқ, мушакларда оғриқ ва оёқларда пуфакчалар пайдо бўлишини киритишди. Таъкидланганидек, аломатлар беморнинг ёши ва организмнинг хусусиятларига қараб турли йўллар билан намоён бўлиши мумкин.

Айни пайтда коронавируснинг расман тан олинган учта аломати бор. Улар, иситма, доимий йўтал ва ҳид ёки таъм сезишни йўқотишдир.

Таъкидланишича, Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказларига ортиқча юк туширмаслик мақсадида янги аломатларни СОVID-19 индикаторлари рўйхатига қўшмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони деярли 37 миллионни ташкил қилмоқда. Вафот этганлар сони 1 миллиондан ошган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1406
Рейтинг: 3
t
×