Олимлар “Қиёмат” музлиги беш йилда қулашини тахмин қилди 

Бу қизиқ

image

Ғарбий Антарктидада жойлашган Туэйтс музлиги яқин келажакда ўз барқарорлигини йўқотиши ва беш йил ичида қулаб тушиши мумкин. Бу ҳақда Орегон штати университети олимлари маълум қилди. 

Тахминларга кўра, “Қиёмат” музлигининг тўлиқ қулаши глобал денгиз сатҳининг хавфли 0,6 метрга кўтарилишига олиб келиши мумкин. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Америка Геофизика жамияти конференциясида тақдим этган. 

Шарқий муз шельфи Туэйтс музлигининг учдан бир қисмини қўллаб-қувватлайди ва унинг қулаши қуруқлик қисмининг денгизга сирғалиб кетишига олиб келади ва натижада денгиз сатҳининг кўтарилишидаги ҳиссасини 25 фоизга оширади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, саёз сув тубида шельф қисми тобора заифлашиб бормоқда. 

Sentinel-1 сунъий йўлдошидан олинган тасвирлар ёриқларнинг қуруқлик қисмидан муз шельфининг марказига йилига икки километр тезликда тарқалишини кўрсатган. Сунъий йўлдошлар, георадарлар ва GPS ўлчовларидан олинган янги маълумотлар шуни кўрсатганки, агар бу ёриқлар музлик тубида денгиз тубига тегиб турган жойда жойлашган ёриқлар билан кесишса, Шарқий муз шельфи қисқа вақт ичида — атиги беш йилда қулаб тушади. 

Хулосаларга кўра, ҳалокатли жараён жуда яқин келажакда қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолади. 

Туэйтс музлиги “Қиёмат” музлиги деб аталади, чунки у Антарктидадаги энг тез ҳаракатланувчи музлик бўлиб, аллақачон денгиз сатҳининг тўрт фоизга кўтарилишига ҳисса қўшмоқда. Глобал исиш туфайли Антарктидани ўраб турган сув ҳароратининг ошиши нафақат музликнинг Жанубий океанга тўлиқ қулашига олиб келиши, балки бошқа кўплаб музликларни ҳам беқарорлаштириши мумкин, деб ишонилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қиёмат музлиги

Баҳолаганлар

3302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар