Олимлар қанча маош ўзбекистонликларни бахтли қилишини ҳисоблаб чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон фуқаросининг бахтли ҳаёти учун йилига қанча маблағ кераклиги аниқланди 

Тадқиқотчилар дунёнинг аксарият мамлакатлари аҳолиси ҳаётидан мамнун бўлиши учун зарур бўлган минимал маблағ миқдорини ҳисоблаб чиқди

Уларнинг фикрича, бахтни сотиб олиш мумкин эмас, аммо пул бахтсизликни олдини олишга ёрдам беради. 

Айнан шу ёндашув билан "Expensivity"
интернет нашри таҳлилчилари томонидан янги тадқиқотлар амалга оширилди. Улар ўзларининг ишларида 
Пердью университетининг ишланмалари ва сўровларига асосланди. 

Ушбу университет тадқиқотида 1,7 миллион кишининг маълумотлари кўриб чиқилган ва уларнинг даромадлари ҳамда ҳаётдан қониқиш даражаси таққосланган. 

Улар қанча кўп пул бўлса, шунча кўп бахт бўлишини, лекин унда ҳам маълум бир чегара зарурлигини таъкидлаган. 

Бундан ташқари, даромаднинг ҳаддан ортиқ кўп бўлиши бахтсизликка олиб келиши ҳам мумкинлиги айтилган. 

Дастлаб мутахассислар энг "қиммат" ва "бюджетли" 10 та мамлакатни аниқлаган. 

Унга кўра, Бермудадаги "бахтнинг нархи" шунчаки "осмонда". Ҳаётдан қониқиш ҳосил қилиш учун маҳаллий аҳоли 143 минг 933 доллар ишлаб топишни хоҳлайди. 

Кучли учликка шунингдек, Австралия (135 минг 321 доллар) ва Исроил (130 минг 457 доллар) кирган. 

Швейцария (128 969 доллар) ва Янги Зеландия (128 844 доллар) кучли бешликни ёпган. 

Норвегия (114 147 доллар), Германия (109 142 доллар), Япония (107 587 доллар), Исландия (107 351 доллар) ва АҚШ (йилига 105 000 доллар) ҳам энг қиммат мамлакатлар ўнталигига кирган. 

Бахтли бўлиш учун энг осон жой қаерда? Энг арзон бахт Жанубий Американинг кичик Суринам давлатидадир. Бунинг учун мамлакат аҳолисига йилига 6 799 доллар бўлиши етарли. 

Аргентина (8 778 доллар) ва Ангола (8 921 доллар) ҳам энг арзон бахт бўйича топ-учликдан жой олган. 

Марказий Осиё эса тўртинчи ўриндан жой олган. Тадқиқот натижаларига кўра, Қирғизистон фуқаросининг бахтли ҳаёти учун йилига 8 997 доллар керак. 

Эрон фуқаросига бир йил учун 10 134 доллар, Замбия фуқаросига 10 224 доллар, Сьерра-Леоне фуқаросига 10 498 доллар, Эфиопия фуқаросига 10 681 доллар, Туркия фуқаросига 10 742 доллар, Никарагуа фуқаросига 11 237 доллар етарли бўлиши аниқланган. 

Умуман олганда, Марказий Осиёда бахтли ҳаёт сурати ниҳоятда хилма-хиллиги аниқланган. 

Туркманистон фуқароси ўзига керак бўлган барча нарсага эга бўлиши учун йилига 50 393 доллар олиши керак. Бу тахминан 176 минг туркман манати дегани. 

Қирғизистон аҳолиси эса молиявий жиҳатга энг бепарволардан бўлиб, уларнинг йиллик "бахт миқдори" 8 997 доллар, яъни, 763 минг сом экани маълум бўлган. 

Ўзбекистон ва Тожикистонда эса "бахтнинг нархи"ни таққослаш мумкин: мос равишда 21 960 доллар ва 22 850 доллар. 

Миллий валютага ўтказилганда, Ўзбекистон фуқаросига йилига 230 536 080 сўм керак бўлади, Тожикистон фуқароси учун эса 260 262 сомоний. 

Марказий Осиёнинг бошқа бир мамлакати Қозоғистонда "бахтнинг нархи" йилига 14 607 долларни ташкил этади. Бу миллий валютага ўтказилганда 6 миллион тенгедан ошади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг