Олимлар энг кўп ичувчи миллатни маълум қилди

Бу қизиқ

image

Австралияликлар дунёдаги энг кўп ичадиган халқдир. Бу ҳақда Гиёҳванд моддалар ва алкогол бўйича глобал тадқиқот (GDR2021) шундай хулосага келишга сабаб бўлган.

Ҳисоботда маълум қилинишича, Австралия фуқаролари бошқа давлатлар фуқароларига қараганда кўпроқ маст бўлишади – йилига ўртача 27 марта. Бу дунёдаги ўртача кўрсаткичдан деярли икки баробар кўп – 15 марта. Ушбу кўрсаткич бўйича Дания ва Финляндия ҳам кучли учликка киради. Ўрганилган барча мамлакатларда эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ ичишади. Энг катта фарқ италияликлар, белгияликлар ва швейцарияликлар орасида кузатилган.

Бундан ташқари, австралияликлар ўртача ҳафтада икки марта ёки йилига 106 кун спиртли ичимликларни истеъмол қиладилар. Бу кўрсаткич бўйича Франция етакчилик қилмоқда – йилига 132 марта, иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда Янги Зеландия ва Нидерландия эгаллаган.

Тадқиқотга кўра, кўпинча ирландлар, поляклар ва янги зеландияликлар ичгани туфайли пушаймон бўлишади - тахминан 28 фоиз ҳолатда. Рўйхатнинг иккинчи учида данияликлар, австрияликлар ва финлар жойлашган. Спиртли ичимликларни жуда тез ва кўп истеъмол қилиш пушаймонликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Деярли барча мамлакатларда аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ичганидан афсусланади, Польша ва Италия бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2759

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг